Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:20

Афғонистон жанубида худкуш ҳужумидан беш одам нобуд бўлди


Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида амалга оширилган худкуш ҳужумида беш киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳат олди.

Вилоят ҳокими матбуот котиби Лашкаргоҳ шаҳри полиция биноси яқинида бомба ўрнатилган автомобиль портлатиб юборилганини айтди.

Вилоят полиция бўлими етакчиси Абдул Ғофур Сафай портлаш туфайли маош олиш учун тўпланган полиция ходимлари ва аскарлар жабр кўрганини билдирди.

Афғонистон расмийлари ҳалок бўлганлар орасида болалар, аёллар ҳамда аскарлар борлигини билдирди.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз бўйнига олди. Портлашдан бир кун аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги ҳарбий амалиётларнинг якуний муддати чекланмаганлиги тўғрисида баёнот берган эди.

Ҳилманд вилоятида толиблар сони кўп. Июль ойида толибларга қарши курашаётган бир АҚШ аскари ҳалок бўлган, яна икки аскар жароҳат олган эди.

XS
SM
MD
LG