Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:43

Исроил бош вазири: Эроннинг Суриядаги фаолияти дунё тинчлигига таҳдид солмоқда


Исроил бош вазири Бинямин Нетеньяҳу ва Россия президенти Владимир Путин.

Исроил бош вазири Бинямин Нетеньяҳу Россия президенти Владимир Путинга Эроннинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари “Исроил, Яқин Шарқ ҳамда бутун дунёга таҳдид солишини” айтди.

Икки етакчи 23 август куни Россиянинг Сочи шаҳрида учрашди.

Учрашув давомида Нетеньяҳу: “Жаноб президент, биз ҳамкорликда “Ислом давлати”ни мағлуб қиляпмиз ва бу жуда муҳим нарса. Аммо ёмони, “Ислом давлати”дан тозаланаётган жойларни Эрон эгалламоқда”, деди.

“Биз бир дақиқага ҳам Эрон ҳар куни Исроилни йўқ қилишини айтиб, таҳдид солишини эсдан чиқара олмаймиз. Эрон террористларга қурол-аслаҳа беради, терроризмни дастаклайди”, дея сўзини давом эттирди бош вазир.

Россия ҳам, Эрон ҳам олти йилдан бери исёнчилар билан курашиб келаётган Сурия президенти Башар Асадни қўллайди.

Исроилнинг ашаддий душманларидан бири Эрон Исроил чегаралари яқинида ўз ҳарбийлари сонини ошириб келаётгани ҳақидаги айбловларга муносабат билдиргани йўқ.

Исроил матбуотида яқинда тарқатилган хабарларда ёзилишича, Эрон Сурия ва Ливанда қурол-аслаҳа заводларини қурмоқда.

Путин билан учрашув олдидан Нетаньяҳу 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон ва қудратли давлатлар ўртасида эришилган келишув ортидан Эрон агрессияси озаймаганини таъкидлади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG