Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:35

Янги услубда ишлайдиган митти антенналар ихтиро қилинди


Иллюстратив сурат.

Олимлар ҳозирда мавжуд бўлган кичик антенналардан юз баробарга кичик антенналарни ихтиро қилди.

Янги қурилмалар ҳақида Nature Communications журналининг 22 август куни чиқарилган сонида ёзилди.

Митти антенналар узунлиги бир неча юз микрометр бўлиб, улар телевизорлар, мобил қурилмалар ҳамда радиолар фойдаланадиган сигналларни тарқата олади.

Қабул қилувчи анъанавий антенна электромагнит тўлқинлари энергиясини юқори частотали ток энергиясига айлантиради.

Аммо тўлқин қанча узун бўлса, антенна ҳам шунча узун бўлиши керак. Одатда антенна ўзи олаётган электромагнетик тўлқин узунлигининг камида ўндан бирига тенг бўлиши керак.

Янги антенна турида сигнални қабул олишнинг янгича методидан фойдаланилади.

Бундай антенналарга электромагнит тўлқинлари келганда, тўлқинлар таъсирида магнит материалдан иборат қатламлардаги атомлар ҳаракатга келади. Спорт ўйинлари томошабинлари стадион бўйлаб тўлқин яратиш учун ўтириб-турганидек, янги антенналарда атомлар ўрнини ўзгартириб, магнит оқимини чиқаради.

Ғоя муаллифларига кўра, митти антенналарни кишилар кийимларига ёки ҳатто таналарига ўрнатиш мумкин.

XS
SM
MD
LG