Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:54

Украина Мустақиллик кунини нишонламоқда


АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Украина мудофаа вазири Степан Полторак билан. 2017 йил, 24 август.
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Украина мудофаа вазири Степан Полторак билан. 2017 йил, 24 август.

Бугун Украинада мустақиллик байрами нишонланмоқда. Тантаналарда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва бир қатор хорижий давлатлар мудофаа вазирлари ҳам иштирок этмоқда.

Кун давомида АҚШ, Эстония, Грузия, Латвия, Литва, Молдова, Черногория ҳамда Польша мудофаа вазирлари Киевда ҳарбий парадни томоша қилади.

АҚШ мудофаа вазири, шунингдек, Украина президенти Петро Порошенко ҳамда мудофаа вазири Степан Полторак билан учрашди.

Президент Порошенко билан Киевда ўтказган матбуот анжуманида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бундай деди:

"Биз Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини тан олмадик, келажакда ҳам тан олмаймиз ва Россия инкор этиб келаётганига қарамай, биламизки, бу мамлакат Европанинг суверенлиги ва эркиноигига путур етказиб, халқаро чегараларни куч билан қайта чизиб чиқишга интилмоқда".

Байрам арафасида АҚШ президенти Дональд Трамп Порошенкога табрик мактуби юборди.

Украина президенти сайтида ёзилишича, Трамп АҚШ Украинанинг суверенлигини ва бирлигини ҳамда чинаки Европа давлатига айланишга қаратилган ҳаракатларини қўллашини билдирган.

Куни кеча Украина ва мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар янги ўқув йили арафасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди.

XS
SM
MD
LG