Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:15

Россия Молдованинг Приднестровьедан ҳарбийларни олиб чиқиш таклифига қарши


Россиянинг БМТдаги элчиси Молдова ҳукуматининг айирмачи Приднестровье ўлкасидан рус ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни муҳокама қилиш таклифига эътироз билдирди.

Россиянинг БМТдаги янги элчиси Василий Небензя Молдова ҳукумати таклифи “дўстона эмаслигини” айтди.

Нью-Йоркда ТАСС агентлигига берган интерьвюсида Небензя: “Бу тинчлик жараёни учун яхши эмас”, деди.

23 август куни Молдова парламенти спикери Андриан Канду мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Виктор Морару юқорида тилга олинган таклифни БМТга топширганини тасдиқлади.

Канту ўз Facebook саҳифасида: “Тинчлик миссияси ниқоби ортида Россия Федерацияси 25 йилдан бери мамлакатимиз ҳудудида ҳарбий ва қурол-аслаҳа жойлаштириб, бизга таҳдид солиб келади”, деб ёзди.

Приднестровье 1990 йилда Молдовадан ажралиб чиққанини эълон қилган, лекин халақаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган ҳудуддир. Приднестровье айирмачилари билан Молдова қўшинлари ўртасида 1992 йилда бўлган жангларда 1500 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG