Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:12

Покистон АҚШни Афғонистондаги террор ўчоқларини йўқ қилишга чақирди


Покистон аскарлари Шимолий Вазиристондаги Мироншоҳ шаҳрида Толибонга қарши рейд чоғида. 2014 йил, 1 июлда олинган сурат.

Покистон ўз ҳудудида террорчиларга жой бериб, Афғонистондаги урушнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги АҚШ айбловларини рад этиб, Вашингтонни Афғонистондаги террор ўчоқларини йўқ қилишга чақирди.

Покистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 24 август куни эълон қилган билдирувда АҚШ Афғонистондаги урушни ўз якунига етказа олмай, Исломободни айблаётгани айтилади.

Куни кеча АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон агар Исломобод экстремистик ва жанггари гуруҳларга қарши кескин равишда курашмайдиган бўлса, Покистон АҚШнинг НАТОга аъзо бўлмаган йирик ҳамкори мақомидан ажратилишини билдирган эди.

АҚШ билдируви ортидан Покистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Афғонистонда ҳам, ўз ҳудудида ҳам терроризмга қарши курашиб келаётганини таъкидлади. Қўмитага кўра, Исломобод терроризмга қарши курашар экан, ўн минглаб оддий фуқаро ва аскар ҳалок бўлган, аммо мамлакатдаги зўравонлик кўлами озайган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG