Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:27

НАТО бош котиби Беларусда бўлиб ўтадиган ҳарбий машқларни шаффоф ўтказишга чақирди


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг кейинги ойда Беларусда ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий машқлар ҳақида Россия ва Беларус тўлиқ маълумот бермаётганини айтди.

24 куни Варшавада AP агентлигига берган интервьюсида Столтенберг Россия ҳарбий машқларда иложи борича оз НАТО назоратчиси иштирок этишига эришиш учун курашаётганини таъкидлади.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Вена ҳужжати” деб номланган қоидасига биноан, 13 мингдан ошиқ ҳарбий иштирок этадиган машқларни режалаштираётган давлатлар олдиндан бошқа давлатларга хабар бериши ва кузатувчилар иштирок этишига йўл очиб бериши керак.

Беларус “Запад” номи билан ўтказиладиган машқларда 12700 ҳарбий иштирок этишини билдирди.

Аммо НАТОга аъзо давлатлар аслида бундан ҳам кўп ҳарбий иштирок этади, деган фикрда.

Аввалроқ Беларус 12-20 сентябрга белгиланган машқларга етти мамлакатни таклиф қилганини билдирган эди.

Столтенбергга кўра, НАТОдан икки кузатувчи боради. Котибнинг айтишича, бу етарли эмас.

XS
SM
MD
LG