Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 12:33

Лондонда полицияга пичоқ билан ҳужум қилган шахс қўлга олинди


Лондонда Букингем саройи олдида полицияга пичоқ билан ҳужум қилган эркак қўлга олинди.

Полиция сарой олдига машинада келган 26 ёшли эркакни тўхтатишганида пичоқ билан ташланган.

Ҳужум оқибатида полициячилар енгил жароҳатланган. Уларга шу ерни ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса ортидан Букингем саройи атрофи ўраб олинди.

Сўнгги пайтларда Британия ва Европанинг бошқа шаҳарларида пичоқ билан ҳужум қилиш холлари кўпайди.

3 июн куни Лондонда фургон автомобили Лондон Бридж кўпригида одамларни босган.

Кейинроқ уч одам Боро-маркет бозорида одамларга пичоқ билан ҳужум қилганди.

Ҳодисада етти киши ҳалок бўлган, 30 дан ошиқ киши жароҳатланган эди.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG