Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:19

OzodDayjest: "Мудофаа вазири уйи олдига окоп қаздирмайдиган бўлди"


Мудофаа вазири Қобул Раимович Бердиев
Мудофаа вазири Қобул Раимович Бердиев

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев uzmetronom сайтида 27 август куни танқид қилингани ортидан ўша куниёқ уйи олдидаги тўсиқларни олиб ташлади.

Uzmetronom.com нашри 27 август куни Қобул Бердиев ўз уйи олдидаги кўчани бетон тўсиқлар билан тўсиб олгани, бунинг оқибатида автотранспорт ва одамлар ҳаракати учун йўл ёпилиб қолгани, вазир бунга ҳам қаноат қилмай, ўз уйи олдига мутассадди ташкилотлар билан келишилмаган ҳолда автотранспорт ҳаракатини тақиқловчи белги осиб қўйганини танқид қилган эди.

Хабарда Қибрай туман ҳокимияти, прокуратура вакиллари, маҳалла йиғини раиси ва участка милиционерининг Бердиев билан олиб борган тушунтириш ишлари натижа бермагани таъкидланган эди.

“Мудофаа идораси раҳбарининг бундай ҳаракатлари сабаби номаълум бўлиб қолмоқда. У ташқаридан босқин бўлишини кутаяптими ва эртага уйи девори атрофида окоп қаздириб, танкка қарши тиконли симларни ўрнатишга буйруқ берадими? Ёки бу ўзининг бошқаларга нисбатан фавқулодда устунлигини ва ватандошларга абсолют даражадаги нафратини инамойиш этиш усулими?” деб ёзган эди uzmetronom.com.

Нашрнинг 27 август куни ёзича, мазкур хабар пайдо бўлиши ортидан зудликда бу тўсқилар ва ҳаракатни тақиқловчи йўл белгиси вазир кўрсатмаси билан олиб ташланган.

“Тўсиқларни олиб ташлаш, давлат рақамларига қараганда ҳарбий муассасага тегишли бўлган махсус техника томонидан амалга оширилди. Бу иш ҳаражатини, тахмин қилиш мумкинки, вазир ўз ойлигидан эмас, давлат хазинасидан тўлаган. Бу энди майда-чуйдалар, асосийси - тезкор муносабат ва якуний натижадир”, деб ёзди нашр "Окоп қазиш бекор қилинди", деб номланган мақоласида.

XS
SM
MD
LG