Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2024, Тошкент вақти: 23:50

Япония ўз ҳудуди узра ракета отган Шимолий Кореяга муносиб жавоб бермоқчи


Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея Япония узра ракета синовини амалга оширгани учун Пхеньянга бўлган тазйиқни оширишга келишиб олди.

Аввалроқ Шимолий Корея 29 августга ўтар кечаси Японияга қарши қаратилган ракета синовини ўтказганини маълум қилган эди.

“Уларнинг мамлакатимиз устидан ракета отиши мисли кўрилмаган, жиддий ва оғир таҳдид бўлиб, минтақада тинчлик ва хавфсизлик путур етказади”, деди Абэ.

Бош вазир БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғинини ўтказишга чақирди.

Япония расмийларига кўра, ракета Япон денгизида, Хоккайдо ороли яқинида портлаган.

Ракета синови Японияга зарар етказмаган ва синов оқибатида жабрланганлар ҳам бўлмаган.

Аммо Шимолий Корея ракетаси 2700 км масофага учган ва 550 км баландликка кўтарилган. Бундай ракета АҚШ ҳудудида ета олади.

Шундай бўлса-да, Пентагон Пхеньян ракетаси Шимолий Америкага таҳдид солмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG