Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 05:57

Атом энергияси халқаро агентлиги Қозоғистонда кам бойитилган уран сақлайди


Қозоғистон энергетика вазири Владимир Школьник (ўнгда) ва ХАЭА раҳбари Юкиа Аманов билан Қозоғистонда уран омбори қуриш ҳақидаги шартнома имзоланганидан сўнг. Астана, 2017 йил, 27 август.

Атом энергияси халқаро агентлиги Қозоғистон ҳукумати ҳамда “Ядровий таҳдид ташаббуси” (Nuclear Threat Initiative) билан биргаликда мамлакат шимолида кам бойитилган уранни сақлаш учун янги иншоот очмоқда.

Янги омборнинг очилиши 29 август куни Ўскемен шаҳрида бўлиб ўтади.

Иншоот тинч мақсадларда ядровий энергиядан фойдаланмоқчи бўлган давлатларни уран билан таъминлайди.

Омборни маркази Венада бўлган Атом энергияси халқаро агентлиги ишлатади.

Янги иншоот бирор давлат бошқарувида бўлмаган илк уран сақлагичдир.

У ерда 90 тонна кам бойитилган уран сақланади.

XS
SM
MD
LG