Линклар

Жаҳон метеорологик ташкилоти Техасдаги сув тошқини сабабларини тушунтирди


Техас штати Ҳюстон шаҳридаги сув тошқини.

Жаҳон метеорологик ташкилоти – ЖМТнинг матбуот котиби Клэр Нуллис Капп сешанаба куни Женевада ўтган матбуот анджуманида АҚШнинг Техас штатида бўлган "Харви" довули ва сув тошқинлари сабабларини тушунтирди:

- Иқлим ўзгариши ортидан бизнинг атмосферамиз аввалгига нисбатан илиқлашиб бормоқда. Бу эса "Харви" каби довул, тропик циклон юзага келган пайтда иқлим ўзгариши ёғингарчилик сатҳининг кўпайишига сабаб бўлишини англатади. Бироқ иқлим ўзгариши тропик циклонларга сабаб бўлмайди, - деди Клэр Нуллис Капп.

АҚШнинг Техас штатида "Харви" довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 14 кишига етди.

Ҳюстон мэри Сильвестр Тернер бошпанагоҳларда ҳозир уйсиз қолган 6 минг 200 одам борлигини маълум қилди. Унга кўра, бошпанагоҳларга яна 30 минг одамнинг жойлаштирилиши кутилмоқда.

Табиий офат оқибатида етказилган зарарнинг 40 миллиард долларга етгани тахмин қилинмоқда.

"Харви" довули кейинги 12 йил ичида АҚШда кузатилган энг ҳалокатли офат деб баҳоланмоқда.

2005 йили Нью Орлеанга ëпирилган Катрин довули оқибатида 1800 одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG