Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:42

Эрон Халқаро атом энергияси агентлигига ўз ҳарбий базаларини текширишга изн бермайди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

29 август куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШнинг БМТ ядровий назоратчилари Теҳрон ҳарбий базаларига бориши керак, деган талабини рад этди.

Эроннинг бошқа расмийлари эса, Вашингтоннинг бу талабини “хом хаёл” дея таърифлади.

Руҳоний БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бундай ташрифга рози бўлмаслигини айтди.

“ХАЭА билан алоқамизни қоидалар белгилайди, АҚШ эмас”, деди президент.

“ХАЭА бундай тинтув қилиш чақириғига рози бўлмайди, деб ўйлайман. Улар рози бўлган тақдирда ҳам, биз рози бўлмаймиз”.

Руҳоний агар АҚШ Эрон ва қудратли давлатлар ўртасида 2015 йил эришилган келишувдан воз кечадиган бўлса, уни ҳамкорлари қўлламаслигини айтди.

Ўтган ҳафтада АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли ХАЭАни Теҳрон яширин тарзда ядровий амалиётларни амалга оширмаётганига амин бўлиш учун мамлакатнинг ҳарбий базаларини текширишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG