Линклар

АҚШ сенатори Сербияни рус марказига дипломатик дахлсизлик бермасликка чақирди


Сербиядаги Рус-серб гуманитар маркази 2012 йили очилган.

29 август куни Белградга хизмат сафари билан келган АҚШ сенатори Рон Жонсон Белградни рус гуманитар ёрдам маркази ишчиларига дипломатик дахлсизлик мақоми бермасликка чақирди. Ғарб расмийлари ушбу марказ жосусларни ёллаб, тарғибот ишларини юритади, деб ҳисоблайди.

“Умид қиламанки, президент Вучич ҳамда Сербия Рус-серб гуманитар маркази ходимларига иммунитет беришга қаратилган ҳаракатларга қарши чиқади”, деди сенатор.

Жонсон, шунингдек, Сербия ғарбдан инвестиция жалб қилиши учун мамлакатда коррупция озайиши ҳамда Белград ғарб билан яқиндан ҳамкорлик қилишни исташини кўрсатиши кераклигини таъкидлади.

Сенатор бу фикрларни президент Вучич билан ўтказган учрашувидан кейин айтди.

Россия билан яқиндан алоқа ўрнатган Вучич бир вақтнинг ўзида Сербия Европа Иттифоқига аъзо бўлишини ҳам истамоқда.

XS
SM
MD
LG