Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:11

Молдовадаги сиёсий партиялардан бири мамлакат президентини хоинликда айблади


Молдова президенти Игорь Додон Молдова билан Днестрбўйи ўртасидаги чегарада рус аскари билан кўришмоқда.

Молдовадаги сиёсий партиялардан бири президент Игорь Додонни Россия манфаатларини кўзлаб, мамлакатга хоинлик қилишда айбламоқда.

“Ҳаракат ва бирдамлик партияси” ўз сайтида эълон қилган билдирувда ёзилишича, партия аъзолари 29 август куни мамлакат бош прокурорига президент устидан арз қилган.

Партия Додонни “ватанга хиёнат қилиш” ҳамда “этник, ирқий ёки диний ихтилоф келтириб чиқариш”да айбламоқда.

Россияга мойил бўлган Додон ва Европа Иттифоқи билан яқиндан алоқа қилиш тарафдори бўлган мамлакат ҳукумати ўртасидаги тафовут юзага келган.

“Ҳаракат ва бирдамлик партияси” уни Молдова Республикаси манфаатларини эмас, балки Россия манфаатларини кўзлашда айбламоқда.

Партия Додонни айирмачи Приднестровье ўлкаси етакчисини Молдова ёки халқаро ҳамжамият тан олмаган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклагани учун танқид қилди.

Партия билдирувида, шунингдек, президент Молдова жамиятини парчалаётгани айтилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG