Линклар

Қозоғистон расмийларига кўра¸ 31 август куни Қарағанда областининг Шахтинск шаҳарчасидаги конда метан газининг чиқиши оқибатида уч кончи заҳарланиб ўлган.

Учаласи ҳам 30 ларда бўлган кончилар жасади кондан олиб чиқилган¸ газ чиққан пайтда конда бўлган яна 133 кончи тепага чиқишга муваффақ бўлган. Улардан учтаси газдан кучли заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган.

Маҳаллий полиция иш жойида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани тахмини билан воқеа юзасидан текширув бошлаган.

XS
SM
MD
LG