Линклар

Тожикистон Хитой маблағига парламентнинг янги биносини қурмоқчи


Tожикистон парламентининг ҳозирги биноси.

Тожикистон ҳукумати Душанбе шаҳрида парламент ва ҳукуматнинг янги биноларини Хитой берадиган маблағ ҳисобига қурмоқчи.

Бу масала давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг сафари давомида ҳал бўлиши кутилмоқда.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Неъматулло Хикматуллозода 3 август куни Озоди радиосига Хитой Душанбе шаҳрида парламент комплексини қуриш учун 230 млн долларли грант ажратажаги тўғрисида айтган эди.

4 қаватли комплекс лойиҳаси, вазирга кўра, тайёр бўлган, дастлабки ишлар бошлаб юборилган.

Эмомали Раҳмон 5 сентябр куни Хитойнинг Сямень шаҳрида бошланадиган БРИКСнинг (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) 9- саммитида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG