Линклар

Лавров: Вашингтоннинг АҚШдаги дипломатик миссияларимизни қисқартириш талабини кўриб чиқяпмиз


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Вашингтоннинг АҚШдаги рус дипломатик миссияларини ёпиш ҳақидаги талаби кўриб чиқилаётгани тўғрисида баёнот берди..

“Кеча батафсил дипломатик нота олдик. Ҳозирда уни кўриб чиқяпмиз ва анализимиз ўз якунига етиши билан, унга жавоб берамиз”, деди вазир.

Аввалроқ АҚШ Давлат департементи Сан-Францискодаги рус консуллигини ҳамда Вашингтон ва Нью-Йоркдаги яна икки дипломатик миссия биноларини 2 сентябргача ёпиш талабини қўйган эди.

АҚШ Конгресси Россияга қарши санкциялар жорий қилиб, президент Дональд Трамп ушбу санкцияларни осонликча бекор қилишига тўсқинлик қилувчи қонунни қабул олиши ортидан, Россия президенти Владимир Путин Москвада 1 сентябргача 455 нафар АҚШ дипломати қолдирилишини, Вашингтонда ҳам айнан шунча рус дипломати ишлаётганини айтган эди.

Путинга кўра, бу чора АҚШ Конгресси Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисида қонун қабул қилганига жавоб ўлароқ қабул қилинган.

Лавров Вашингтонни ўч олишда айблади, аммо президент Трамп ёки унинг маъмауриятини танқид қилмади.

XS
SM
MD
LG