Линклар

Россиялик хакерлар Германиядаги сайловга аралашган бўлиши мумкин


Россиялик хакерлар Германиядаги сайловга аҳоли орасида овоз бриш натижаларига шубҳа уйғотиш орқали аралашган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Германия Ахборот хавфсизлиги федерал бошқармаси бошлиғи Арне Шёнбом Spiegel Online мухбири билан суҳбатда таъкидлади.

Шёнбом таъкидича, Германияда сайловлар сохтакорликлардан анча ҳимояланган.

Лекин, хакерлар сайлов натижалари ҳақидаги ахборотни узатувчи компютер тизимига ҳужум қилишлари ва шу йўл билан бузғунчилар сайлов жараёнига аралашиши мумкин.

АҚШ махфий хизматлари Россияни ўтган йилги президентлик сайловлари пайти Демократик партия қўмитаси серверига киберҳужум қилганликда айблаган.

Улар иддаосича, киберҳужумдан мақсад Доналд Трампнинг сайловда ютишига ёрдамлашиш бўлган.

АҚШ собиқ президенти Барак Обама маъмурияти киберҳужумларга Россия президенти Владимир Путин шахсан алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирганди.

XS
SM
MD
LG