Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:45

Ҳаж мавсуми жиддий фавқулодда ҳодисаларсиз якунланди


Саудия Арабистони расмийлари жорий йилда 2 миллион 300 минг одам иштирок этган Ҳаж зиёрати жиддий ҳодисаларсиз муваффақиятли якунланганини эълон қилди.

Ҳаж масалалари бўйича ҳукумат қўмитаси раҳбари шаҳзода Ҳолид ал Файсал 3 сентябрь куни Ҳаж ибодати якунланганини эълон қилар экан, жорий йилда зиёратчилар сони ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўп бўлганини билдирди.

“Икки миллиондан кўпроқ мусулмон ислом дини арконларидан бирини адо этиш учун бу муқаддас заминга ташриф қилди”, деб билдирди шаҳзода Ҳолид ал Файсал.

Зиёратчилар беш кун мобайнида Кааба атрофини 7 марта айланиш, Арофат тоғида Шайтонга тош отиш каби амалларни бажарадилар.

Шаҳзода Ҳолид ал Файсал Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш учун жиддий чоралар кўраётганини таъкидлади. Жорий йилда зиёратчилар хавфсизлигини юз минг полициячи ва махсус хизмат ходими таъминлади.

Ҳолид ал Файсал 30 август куни бошланиб 3 сентябрь куни якунланган 5 кунлик Ҳаж ибодати пайтида ҳеч қандай фавқулодда ҳодисалар юз бермаганини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги бир неча йил ичида Ҳаж мавсумида кўплаб ордамлар ҳалок бўлган тартибсизликлар, ёнғинлар ва фавқулодда ҳодислар юз бериб келаётган эди.

Масалан, 2015 йилнинг сентябрида Маккада юз берган издиҳомда 2300дан зиёд эронлик зиёратчининг ҳалок бўлгани ортидан Теҳрон 2016 йилдаги Ҳажни байкот қилган эди. Жорий йилда эса Эрондан Ҳажга 90 минг зиёратчи келди.

Бундан ташқари Саудия Арабистони 16 август куни Ҳаж зиёратини амалга оширмоқчи бўлган қатарликлар учун чегарасини ҳам вақтинчалик очди. 5 июнь куни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва бошқа мамлакатлар Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, дипломатик ва иқтисодий алоқаларини узган эди.

Жорий йилда 7 мингдан зиёд ўзбекистонлик Ҳаж ибодатини амалга оширди. Ўтган йиллар беш минг атрофида ўзбекистонлик Ҳажга жўнатилган бўлса, бу йил квота оширилди ва 7350 нафар ўзбекистонлик Ҳажга борди.

Ўзбекистонлик ҳар 49 нафар зиёратчига биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари бириктирилди. Шунингдек, зиёратчиларга 35 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатди.

Ҳаж сафаридан ўзбекистонлик зиёратчилар 8-24 сентябрь кунлари қайтишлари режалаштирилган.

Айрим ахборот агентликларининг Саудия Арабистони бош статистик бюроси маълумотларига таяниб хабар беришича, жорий йилги мавсумда асосан Миср ва Жазоирдан бўлган 39 зиёратчи ҳалок бўлди. Уларнинг вафотига сурункали касалликлари авж олиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG