Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:23

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда конвертация очилди. Озодлик муштарийлари билан биргаликда 5 сентябрь куни Ўзбекистон валюта қора бозори ва пул-товар муносабатларининг эркин конвертацияга ўтиш вазиятини кузатамиз.

18:47 6.9.2017

Андижонлик тадбиркор Ҳаётуллоҳ Байбаев: "Андижондаги банклар доллар сотиб оляпти, иш вақти 9:00 дан 22:00гача".

17:40 6.9.2017

Шохобчаларда навбатлар камайди

Тошкентдаги Асака банк шохобчасига доллар алмаштиргани борган тадбикор Озодлик билан суҳбатда 6 сентябр куни шохобча олдида навбат бир кун аввалгига қараганда камайганини айтди:

- Конвертация долларни олишга эркин бўляпти, сотишга эмас. Ҳозир 9 мингдан ошиқроқ долларни алмаштиришда паспорт керакмайди, деяпти. Лекин, банкдан доллар олайлик десак коверсион картага туширади. Ҳисобасак жуда фоизлари билан қимматга тушаётган экан бу. Шунинг учун ҳозир кўпчилик қора бозор яхши эди, деяпти. Ҳозир одамлар анча камайиб қолди банклар олдида, - дейди тошкентлик тадбиркор.

"Асака банк"нинг долларни сўмга алмаштирганда берадиган квитанцияси.
"Асака банк"нинг долларни сўмга алмаштирганда берадиган квитанцияси.

16:10 6.9.2017

Ўзбекча конвертация: Олиш бору, бериш йўқ

Банклар долларни нақд оляпти, лекин нақд cотмаяпти, фақат конверсион VISA карточкаларига чекланган миқдорда тушириб беряпти. Карточкадан доллар чиқариб олиш эса Ўзбекистон ичида имконсиз.

16:01 6.9.2017

Самарқандда 83та валюта айирбошлаш шохобчаси иш бошлади

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG