Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 04:40

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда конвертация очилди. Озодлик муштарийлари билан биргаликда 5 сентябрь куни Ўзбекистон валюта қора бозори ва пул-товар муносабатларининг эркин конвертацияга ўтиш вазиятини кузатамиз.

14:04 5.9.2017

Шуҳрат Ҳуррамов: Мана биринчи конвертация...

Шуҳрат Ҳуррамов бугун банкда қонуний конвертация қилган элликталиклар.
Шуҳрат Ҳуррамов бугун банкда қонуний конвертация қилган элликталиклар.

​Ўзбекистонлик мустақил журналист Шуҳрат Ҳуррамов "Фэйсбук"даги саҳифасида банкда долларни илк бор қонуний алмаштиргани ҳақда ёзди: "Озгина навбат бор, лекин тез хизмат қилишяпти. Энг қизиғи элликталиклардан беришяпти", - деб ёзди Ҳуррамов.

"И вот первый легальный обмен. Есть небольшая очередь, но быстро обслуживают. И самое интересное дают 50.000 купюрами..."

14:08 5.9.2017

Тошкентлик тадбиркор: Банкларни ҳамма бўлимларида конвертация бор деб бўлмайди

"Банклар филиалларини ҳаммасида ҳам обмен пункт очилмаган, лекин бўмаган жой обменкаси бор филиалга ёки бошқа банкга юборяпти".

14:14 5.9.2017

Қора бозор ишлаяпти

"Ўзбекистонда конвертация очилгани билан "қора бозор" йуқ бўлмаган, валютчиклар ишлашяпти, уларда доллар 7700-7720 сўм бўляпти", - деди тошкентлик тадбиркор.

15:50 5.9.2017

Банк шохобчаларида навбатлар

5 сентябр куни тушга келиб, валюта айирбошлаш шохобчалари олдида навбатлар пайдо бўлди.

Самарқанддаги Инфин Банк олдида навбат.
Самарқанддаги Инфин Банк олдида навбат.

Самарқанддаги Инфин Банк олдида навбат.
Самарқанддаги Инфин Банк олдида навбат.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG