Линклар

Россия Узоқ Шарқидаги эркакларнинг 70 фоизи 35 ëшга етмай ароқхўрликдан ўлмоқда


Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг айтишича¸ мамлакат Узоқ Шарқидаги аҳолининг спиртли ичимликларга ружуъ қўйиш даражаси Россиядаги ўртача миқдордан икки баравар баланд.

Владивостокда ўтаëтган Шарқий иқтисодий форумда қилган чиқишида Скворцовага кўра¸ россияликларнинг ҳар 100 мингдан 60 нафари сурункали алкоголизмга чалинган. Бу нисбат Узоқ Шарқ минтақаси бўйича ҳар 100 мингдан 120 тани¸ Чукоткада эса¸ 330 тани ташкил этади.

Узоқ Шарқдаги эркакларнинг 70 фоизи 35 ëшга етмай ичкиликбозлик билан боғлиқ сабаблар туфайли ҳаëтдан кўз юммоқда¸ деди жумладан Россия Соғлиқни сақлаш вазири.

Жорий йил январида Роспотребнадзор россияликларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилиши 2009 йилга нисбатан 1¸5 бараварга камайиб¸ жон бошига аввалги 15 литрдан 10 литрга тушганини эълон қилган эди.

Шунга қарамай¸ бу кўрсаткич Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган ўртача меъëрдан анча баланддир.

XS
SM
MD
LG