Линклар

Икки россиялик Черногорияда давлат тўнтариши уюштирганликда айбланмоқда


Судланувчилар.

6 сентябрь куни Подгорица шаҳрида Черногориянинг ғарбпараст ҳукуматини ағдариб ташлашга уринишда айбланаётган 14 киши устидан суд маҳкамаси бошланди. Расмийлар Россия ҳарбий разведкаси икки ходимини давлат тўнтиришининг асосий ташкилотчилари деб атади.

Гумондорларнинг аксарияти серб миллатига мансубдир. Улар Черногориядаги конституцион тузумни ағдариб ташлаш учун “жиноят ташкилоти тузиш”да ва ҳукуматнинг НАТОга аъзо бўлишига тўсқинлик қилишда айбланмоқда.

Прокуратурадан маълум қилинишича, Кремлнинг топшириғини бажарувчи ҳарбий разведка ходимлари экани айтилган россияликлар ҳам террорчиликда айбланмоқда.

Сиртдан суд қилинаëтган Эдуард Шишмаков ва Владимир Поповга қўшни Сербиядан туриб, давлат тўнтаришини ташкил этиш ва бу борадаги уринишларни мувофиқлаштириш айби қўйилмоқда.

XS
SM
MD
LG