Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:20

Facebook: Россия компанияси АҚШ сайловчиларини нишонга олган рекламаларни сотиб олган


Фейсбук ижтимоий тармоғи АҚШ терговчиларига яқинда аниқланган бир маълумотни етказди. Унга кўра, тармоқ 2016 йили бўлиб ўтган президент сайлови кампанияси вақтида АҚШлик сайловчиларни нишонга олган Россиядаги ширкатга ўзи билмаган ҳолда реклама сотган.

Ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик масалалари бўйича директор Алекс Стамос 6 сентябрь кунги мақоласида шу ҳақда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, тармоқ раҳбарияти Россиянинг президент сайловига аралашишга урингани юзасидан суриштирув ўтказаётган Конгресс ва Адлия вазирлиги терговчилари билан ҳамкорлик

“Вашингтон Пост” газетасининг айни масаладан хабари бор кишиларга таяниб маълум этишича, Фейсбук Кремль топшириғига кўра тарғибот-ташвиқот ишлари билан шуғулланиб келаётган “тролл фирмаси”га 100 минг долларлик реклама сотган.

Россия компанияси аксарият рекламаларни 470 та “сохта аккаунт”ни тарғиб қилиш учун жойлаштирган. Улар веб-саҳифаларда иммиграция, қурол олиб юриш ҳуқуқи, ирқ ва гейларнинг ҳуқуқлари каби мавзулар бўйича ўзаро қарама-қарши фикрларни ёйиш учун истифода этилган.

Стамоснинг фикрича, рекламалар 2015 йил ёзида жойлаштирилган. Уларда камдан-кам ҳолларда Республикачилар ва Демократлар партияларидан президентликка номзодлар Доналд Трамп ва Ҳиллари Клинтон номи учрайди. Рекламалар 2016 йил сайлов кампанияси вақтидан кўра, 2015 йилда кўпроқ берилган.

– Аксарият рекламаларда АҚШдаги президент сайлови, овоз бериш мавзуси ёхуд у ёки бу номзод исми бевосита учрамайди, – деди у. – Улар мафкурага дахлдор ҳамда ижтимоий ҳаёт ва сиёсатга оид гапларни кўпайтиришга қаратилган бўлиб, ноанъанавий жинсий алоқага мойил кишилару ирқий масалалардан тортиб, иммиграция ва қурол олиб юриш ҳуқуқи сингари масалаларни қамраб олган.

Фейсбук реклама сотиб олган “номақбул” аккаунтлар фаолиятини тўхтатиб қўйди, деди Стамос. Бундан ташқари, жорий йилда сайлов бўлиб ўтган ёки бўлаётган Франция, Германия ва бошқа мамлакатлардаги “сохта аккаунтлар”га ҳам қарши кураш бошлади.

– Энди биз Фейсбукда сохта хабарлар тарқатиш йўли билан реклама қиладиган саҳифаларни ёпиб ташлаймиз, – деди у.

АҚШдаги сиёсат кузатувчиларининг ноябрь сайловидан сўнг фикр билдиришича, Фейсбук саҳифаларида тарқатилган реклама ва сохта хабарлар сайловчиларнинг иккиланишига сабаб бўлган. Декабрь ойига келиб, Фейсбук илк марта бундай сохта мақолаларни аниқлаш ва илдизини қуритишга киришишди.

Вашингтон штати университетининг профессори Майк Кофилд ўтказган тадқиқот натижаларида қайд этилишича, АҚШдаги Фейсбук фойдаланувчиларига мўлжаллаб, гўё Рим папаси Франциск Дональд Трампни қўллаётгани, унинг рақиби Ҳиллари Клинтон ишини тергов қилаётган ФТБ ходими ўлик ҳолда топилгани хусусида сохта хабарлар тарқатилган.

Яша шуниси қизиқки, ФТБ ходимини ўлгани ҳақидаги хабар ўша пайтда чоп этилган газета хабарларидан 1000 марта кўп репост қилинган.

XS
SM
MD
LG