Линклар

"Ирма" довули АҚШнинг Флорида штатига яқинлашар экан у ерда мамлакат тарихидаги энг йирик эвакуацияги киришилган.

Шататда таълим ва тиббий масканлар ёпилган. Расмийлар аҳолини эвакуация учун жуда оз вақт қолгани ҳақда огоҳлантирмоқда.

Лекин, огоҳлантирувларга қарамай минглаб одам ўз уйларида қолмоқда.

"Ирма" довули сўнгги 12 йил ичидаги энг йирик тропик довул экани айтилмоқда.

Атлантика океанидаги энг кучли довул деб кўрилаётган "Ирма" Кариб ҳавзасида аллақачон бир неча оролларда улкан вайронагарчиликларга ва кмида 20 одам ўлимига сабаб бўлди.

АҚШ президенти Доналд Трамп "Ирма" довулини ҳалокатлик дер экан ватандошларини ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тавсияларига амал қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG