Линклар

Украина ҳокимият идоралари Саакашвилини кутиб олишга тайёрланмоқда


Украина полицияси Польша билан чегарасидаги ўтишни назорат қилиш пунктларида Грузиянинг собиқ президенти ва Украина Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

49 яшар Саакашвили 10 сентябрь куни Украинага бекор қилинган ватандошлигини қайтариб олиш учун қайтмоқчи эканини маълум қилди.

Бироқ Саакашвили бу хатти-ҳаракати учун Грузиянинг талабига кўра қамоққа олиниши ёки тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахс сифатида Украинага киритилмаслиги мумкин.

Расмий Тбилиси унинг ҳибсга олиниши ва Грузияга топширилишига ҳаракат қилмоқда. Унга ватанида 2004-2013 йилларда президент бўлиб турган пайт мулкни ноқоуний эгаллаб олиш ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш айби қўйилмоқда.

Саакашвили айбловлар сиёсий сабабларга кўра қўйилган, дея рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG