Линклар

Ироқда "Исломга ўзбеклар олиб кирган" россиялик ИШИДчи ўлим жазосига ҳукм қилинди


Ироқ кучлари Мосул озод этилганидан кейин юзлаб “Ислом давлати” жангарисини қўлга олди.

12 сентябрь куни “Ислом давлати” эктремистик гуруҳининг россиялик аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Ироқ расмийлари билдирди.

Ироқ суди эълон қилган билдирувда Мосул шаҳрида қўлга олинган судланувчи Ироқнинг аксил-терроризм қонунлари остида маҳкамага тортилгани айтилади. Билдирувда ёзилишича, жангари 2015 йилдан бошлаб Ироқ хавфсизлик кучларига қарши “террор амалиётларини” амалга оширганини тан олган.

AFP хабар агентлигига кўра, судланган шахс 28 ёшда бўлиб, судда Москвада қурилиш майдонида ишлаб юрган пайтида этник ўзбеклар уни Ислом динига олиб кирганини таъкидлаган.

У Ироққа келганидан кейин, Абу Ясмина ал-Русий исмини олган. Жароҳатланганидан кейин, Мосул шаҳрида қўлга олинган.

Ироқ кучлари Мосул озод этилганидан кейин юзлаб “Ислом давлати” жангарисини қўлга олди.

Reuters хабарларида ёзилишича, Ироқ расмийлари “Ислом давлати” сафларида жанг қилганликда гумонланаётган шахсларнинг тахминан 1400 нафар турмуш ўртоғи ва фарзандини ушлаб турибди. Улар орасида Россия, Тожикистон ва Озарбайжон фуқаролари бор.

XS
SM
MD
LG