Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:02

АҚШ Россия ва Хитойни Шимолий Кореяга қарши чора кўришга чақирди


15 сентябрь куни Шимолий Корея Япония узра иккинчи ракетасини отиши ортидан, АҚШ Россия ва Хитойни Пхеньянни жиловлаш учун конкрет чоралар кўришга чақирди.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон: “Шимолий Кореяни нефт билан, асосан, Хитой таъминлайди. Россия эса шимолий кореяликлар мажбурий меҳнатидан фойдаланувчи энг йирик давлатдир. Хитой ва Россия тўғридан-тўғри чора кўриб, бу каби ракета учиришларга тоқат қилмаслигини кўрсатиши керак”, деди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньяннинг ракета синови ортидан навбатдан ташқари йиғин ўтказади.

Шимолий Корея Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотида ракета 3700 километр масофага учиб боргани айтилмоқда.

Ахборот агентликларнинг билдиришича, ракета Хоккайдо ороли яқинида Тинч окенига қулаб портлаган.

АҚШ расмийлари мазкур баллистик ракета ўртача масофага мўлжалланганини ва шунинг учун ҳам Шимолий Америка ҳамда Гуам оролларига таҳдид бўлмаганини билдирди.

Аммо АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ракета туфайли Японияда огоҳлантириш тизимлари ишга тушганини, мамлакат халқи яширинишга мажбур бўлганини айтди.

XS
SM
MD
LG