Линклар

Англиянинг Кент графлиги полицияси 15 сентябр куни Лондон метросида содир этилган портлаш юзасидан ўтказаётган тергов доирасида 18 ёшли эркакни қўлга олди.

Лондоннинг "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлашда 30 одам яраланган эди.

Портлашда гумонланаётган шахс бугун Дувр шаҳрида ушланган. Қўлга олинган шахснинг кимлиги ҳақида полиция маълумот бермади.

Ҳозирча маҳаллий полиция участкасида ушлаб турилаётган гумондор кейинчалик Лондонга келтирилиши кутиляпти.

Жума кунги бортлаш ортидан Британия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG