Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 13:41

Сербия Бош вазири Белградда ўтган гей парадда қатнашди


Ана Брнабич Белградда 17 сентябрь куни бўлиб ўтган гей парадда

Сербиянинг лесбиянка эканини очиқ тан оладиган Бош вазири Ана Брнабич пойтахт Белградда 17 сентябрь куни бўлиб ўтган гей парадда иштирок этди. Парадда 1000 га яқин одам қатнашди. Бундан аввал бирорта Сербия бош вазири ҳар йили бўлиб ўтадиган парадда иштирок этмаган эди.

Парадда яна меҳнат вазири Зоран Джорджевич ҳамда Белград шаҳри мэри Синиса Мали ҳам қатнашди.

“Себия халқига айтадиганим, ҳукумат барча фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилади қилади”, деди Брнабич. “Биз ҳар-хиллик жамиятимизни янада кучлироқ қила олишини кўрсатмоқчимиз”.

Белград мери Мали Белград “яна бир бор барча тенг ҳуқуққа эга бўлган шаҳар эканлигини” кўрсатганини таъкидлади.

“Биз ўзгарашларни хоҳлаймиз” шиори билан ўтказилган парад қатнашчилари шаҳар марказида полиция қуршовида марш қилдилар.

Сербия парламенти июнь ойида мамлакат тарихида биринчи марта аёл киши ва лесбиянка эканини яширмайдиган шахсни бош вазир лавозимига сайлади.

Брнабич аввал давлат бошқаруви вазири лавозимида ҳамда маҳаллий ҳукуматда ишлаган.

Ўтган ҳафтада Брнабич фақатгина жинсий ориентацияси туфайли ва мамлакатнинг Европа Иттифоқи олдидаги имиджини яхшилаш учингина сайлангани ҳақидаги айбловларни “бўлмаган гап”, дея таърифлади.

Бош вазир 15 сентябрь куни инсон ва озчиликлар ҳуқуқлари бўйича ўтказилган конференцияда: “Хилма-хиллик ва толерантлик LGBT аъзоларини тан олиш ва уларни қадрлаш билан чекламанмаслиги керак, у бошқа озчилик гуруҳларни ҳам ўз ичига олиши керак”, деди.

Сербияда гомосексуализм ҳақида салбий қарашлар кенг тарқалган. Шу сабаб парадларни кўп сонли полиция ходимлари назорат қилиб туради.

Белградда 2001 йилда илк маротаба гей парад ўзказишга ҳаракат қилинган эди. Ўшанда парад иштирокчиларига спорт ишқибозлари, ультрамиллатчи гуруҳлар ҳамда миллатчи партия тарафдорлари ҳужум қилган.

2010 йилда иштирокчиларни полиция химоя қилди. Шундай бўлса-да, шаҳар бўйлаб тўқнашувлар юз берди.

Зўравонлик туфайли кейинги йилларда расмийлар гей парад ўтказишга рухсат бермади.

Аммо, 2014, 2015, 2016 йиллардаГИ парадлар йирик кўнгилсизликларсиз ўтди.

Брнабич ўтган йилда ҳам парадда қатнашган. Ўшанда у давлат бошқаруви вазири лавозимида ишлаётган эди.

XS
SM
MD
LG