Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:54

Қирғизистонда президентликка номзод Бабанов ва Тўрўбаев бирлашди


Ўмурбек Бабанов (чапда) ва Бакит Тўрўбаев сиёсий тандем тузилганини эълон қилиш маросимида.
Ўмурбек Бабанов (чапда) ва Бакит Тўрўбаев сиёсий тандем тузилганини эълон қилиш маросимида.

Жалолобод шаҳрида 17 сентябрь куни 5 минг сайловчи билан бўлган учрашув пайтида президентликка номзодлар- “Республика” партияси раиси Ўмурбек Бабанов ва “Ўнугуу-Прогресс” партияси раҳбари Бакит Тўрўбаев сиёсий тандем тўғрисидаги ўзаро келишувни имзоладилар.

Қирғизистонда президентликка номзод Бабанов ва Тўрўбаев бирлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Президентлик сайловидаги энг кучли номзодлар сифатида тилга олиниб келинаётган бу икки шахснинг тандем шартларига кўра, сайловда ғолиблик қўлга киритилса, Бабанов президент, Тўрўбаев эса бош вазир курсисини эгаллайди.

Бакит Тўрўбаев сиёсий тандемни шарҳлар экан:

- Биз президентликка алоҳида-алоҳида номзод ва иккита сиёсий куч сифатида келганмиз. Бироқ бизнинг Конституцияни ўзгартириш ва референдум ўтказиш тўғрисидаги нуқтаи назаримиз бир. Улардан энг асосийси ислоҳотлар ўтказиш, кадрлар сиёсатида, судлов тизимида ва халқнинг турмуш тарзида ўзгаришлар бўлишига эришиш. Бизнинг кўп мақсадларимиз бир-бири билан уйғун, -деди Тўрўбаев.

Ўмурбек Бабанов эса тандемни иккита энг катта сиёсий кучнинг бирлашуви сифатида шарҳлади:

-Шундай қилиб, иккита йирик сиёсий куч бирлашаяпти. Бизни қўллаётганлар ҳам бирлашди, -деди Бабанов.

Аввалроқ матбуотда Ўмурбек Бабанов президентликка номзодлар Адахан Мадумаров, Ахматбек Келдибеков ва Қамчибек Ташиев билан сиёсий тўртликка бирлашиш бўйича музокаралар ўтказаётгани хабар қилинганди.

Ўзган шаҳрида сайловчилар билан учрашган Адахан Мадумаров ҳам бу маълумотларни тасдиқлаган. Бироқ Тўрўбаев билан тузилган тандемдан сўнг унга ҳозир бошқа номзодларнинг қўшилиш ёки қўшилмаслиги тўғрисидаги масала очиқ қолмоқда.

Сиёсий кучларнинг бирлашуви тўғрисидаги хабарлар президент Алмазбек Атамбаев 14 сентябрда Сочига ташриф қилган бир пайтга тўғри келди.

Марказий Осиё бўйича таниқли шарҳловчи Аркадий Дубнов Атамбаевнинг Сочида Путин билан учрашувини шарҳлар экан: “Атамбаевни тинчсизлантираётган нарса-Москва Сўўрўнбай Жээнбековни бошқаларга нисбатан юқорироқ кўрмай, бошқа номзодлар билан тенг кўраётганидир.Шунинг учун ҳам Атамбаев учун Жээнбеков бошқа номзодларга қараганда Москва сиёсатига кўпроқ мойиллигини Путинга тушунтириши муҳим эди”, деб айтди.

Сиёсатшунос Марс Сариев эса бу масалада: ”Атамбаев қўллов излаб учрашувга борган эди. Бироқ Москва нейтрал позицияда қолиши тўғрисида мужда берди. Бу Москва учун энг манфаатли позиция. Чунки Москва сайловда Жээнбековни қўлласа-ю, унинг ўрнига Бабанов ҳокимиятга келиб қолса, қандай вазиятга тушамиз, қабилида шубҳа бор”, деб фикр билдирди.

Собиқ бош вазир Сўўрўнбай Жээнбеков амалдаги президент Атамбаев мансуб бўлган социал - демократлар партиясидан президентликка кўрсатилган эди.

Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрда ўтказилади. Сайловда 13 номзод иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG