Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:13

АҚШ федерал терговчилари Пол Манафорт суҳбатлари махфий равишда ёзиб олган


Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт

АҚШ матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, федерал терговчилар махфий суд буйруғи билан Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт суҳбатларини ёзиб олган. Эндиликда унга расмий айблов эълон қилинади.

The New York Times газетасига кўра, мазкур иш билан яқиндан таниш икки шахс АҚШ агентлари Манафорт уйини июль ойида тинтув қилаётиб, унга расмий айблов эълон қилинишини билдирган.

CNN агентлиги исми ошкор қилинмаган манбаларга таяниб, терговчиларга Манафорт суҳбатларини сайловдан олдин ҳам, кейин ҳам ёзиб олиш буюрилгани ҳақида хабар қилди.

Манафорт Адлия департаменти махсус прокурори Роберт Мюллер тергов қилаётган Трампга яқин бир неча сиёсатчининг биридир.

Манафорт Трампнинг сайлов кампаниясига ўтган йил август ойига қадар беш ой мобайнида раҳбарлик қилди. Аммо унинг фирмаси Вашингтон шаҳрида Украинанинг ҳокимиятдаги сиёсий партияси манфаатларини кўзлаб иш олиб боргани фош қилингач, дарҳол истеъфога чиқди.

Манафорт ёки унинг адвокатлари унинг овози ёзиб олингани ва унга расмий айблов эълон қилиниши ҳақидаги хабарларни ҳали изоҳлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG