Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 23:20

Россия ва Хитой Трампнинг БМТни ислоҳ қилиш таклифини қўллашдан бош тортди


Дональд Трамп БМТнинг Нью-Йоркдаги бош вароргоҳида журналистлар билан мулоқот қилмоқда. 2017, 18 сентябрь.

18 сентябрь куни Хитой ва Россия АҚШ президенти Дональд Трампнинг БМТ глобал бўҳронларни самаралироқ ҳал эта олиши учун уни ислоҳ қилиш таклифини қўлламади.

Россия расмийлари БМТдаги бюрократияни озайтириш лозимлигини қўллашларини изҳор қилишди, аммо ташкилотни ўзгартириш бўйича ҳар қандай таклиф фақатгина АҚШ тайёрлаган декларация ёрдамида эмас, балки аъзо мамлакатлар иштирокида амалга оширилиши кераклигини таъкидлашди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя ТАСС агентлиги билан суҳбатда:

- Барчамиз БМТнинг халқаро миқёсда тутган ўрни ошишини қўллаймиз, лекин ташкилотни тубдан ўзгартириш шарт эмас, деди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов эса Москва ўзгаришлар ҳар тарафлама бўлиши керак, деб ҳисоблашани ҳамда ислоҳотлар “диалог” ёрдамида амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Трамп БМТга аъзо давлатларни ташкилотни ислоҳ қилиш бўйича тайёрлаган 10 банддан иборат декларациясини имзолашга чақирган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG