Линклар

Трамп: Шимолий Кореяни йўқ қила оламиз!


АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясида қилган илк чиқишида глобал масалаларга тўхталди. У Шимолий Корея ва Эронга нисбатан қаттиқ позицияда туришга чақирди. 2017, 19 сентябрь.

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясида қилган илк чиқишида глобал масалаларга тўхталди. У Шимолий Корея ва Эронга нисбатан қаттиқ позицияда туришга чақирди.

Қўшма Штатларда куч ҳам, чидам ҳам кўп. Бироқ ўзини ёки иттифоқчиларини мудофаа қилиш зарурати пайдо бўлиб қолса, бизнинг Шимолий кореяни йўқ қилишдан бошқа чорамиз қолмайди, - деди Трамп.

АКШ президенти БМТнинг мақсади бундай можароларнинг олдини олиш эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, жаҳон халқларини Пхеньян режими ўз тутумларини тўхтатмагунча уни изоляциялашга чақирди.

Трамп ўз чиқишида Эрон ҳукуматини Яқин Шарқдаги тинчликка рахна солаётган “қонли режим”, деб атади. Эроннинг ядровий дастури бўйича эришилган келишувни танқид қилди.

БМТ Бош Ассамблеяси сессияси 19 сентябрда очилди.

XS
SM
MD
LG