Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:03

Мушуклар паразитлари ва мия касалликлари ўртасида боғланиш борлиги аниқланди


Мушукларда учрайдиган паразит биз ўйлагандан хавфлироқ эканлиги аниқланди.

Токсоплазма номи билан маълум бўлган паразит мушуклардан одамга ахлат орқали ўтиши мумкин.

Паразит инсон танасига киргандан кейин, дастлаб грипп симптомларига ўхшаш симптомларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо ундан кейин одатда ҳеч қандай симптом кузатилмайди.

Кейинги йилларда токсоплазма инсон миясига катта зарар етказиши мумкинлигини кўрсатувчи далиллар кўпайди.

Дунё бўйлаб 16 лабораторияда ўтказилган янги изланиш натижалари токсоплазма инсон мияси заифликларидан фойдаланишини кўрсатди. Токсоплазмоз касаллиги бошқа мия касалликлари билан бир пайтда юзага келса, мия айниқса катта зарар кўради.

Токсоплазмоз қандай муаммоларни келтитиб чиқариши тўлиқ аниқланмаган, лекин унинг бошқа касалликларга таъсири лабораторияда аниқланди.

Тирик паразит бўлган токсоплазманинг таъсири мураккабдир. Паразит турли унсур таъсири остида ўзгара олади.

Паразит ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишимиз учун янада кўприқ изланиш керак бўлади. Аммо дастлабки изланишлар натижалари токсоплазма хавфли эканлигини кўрсатди.

XS
SM
MD
LG