Линклар

Туркия¸ Ироқ ва Эрон курд еткачиларини мустақиллик референдуми оқибатидан огоҳлантирди


Туркия¸ Ироқ ва Эрон ҳукуматлари¸ агар Ироқдаги курд етакчилари мустақиллик референдуми ўтказиш режасидан қайтмаса¸ аксил чоралар қўлланишидан огоҳлантирди.

БМТ Бош ассамблеяси доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда учрашган учала давлат Ташқи ишлар вазирлари¸ бу чораларнинг нима эканини очиқламадилар.

Ироқ таркибидаги ярим автоном Курдистон минтақаси 25 сентябрь куни мустақиллик референдуми ўтказишни режаламоқда.

Туркия¸ Ироқ ва Эрон дипломатик раҳбарлари эълон қилган қўшма баëнотда¸ Ироқ ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолажагини таъкидлаб¸ референдумга мутлақ қарши эканларини билдирди.

Ироқ Курдистони етакчилари Бағдод ҳукумати¸ қолаверса¸ халқаро эътирозларга қарамай¸ референдум ўтказилишини айтмоқдалар.

Ироқ курдларининг мустақил давлат тузиш ҳаракатлари Туркия ва Эрондаги этник курдларнинг мустақиллик курашини қайта жонлаштиражагидан қўрқаëтган Туркия ва Эрон бу референдумни антиконституцион деб атади ва унга қарши мувофиқлаштирилган жавоб чоралари кўрилажагини билдирди.

XS
SM
MD
LG