Линклар

Тожикистон Диний ишлар бўйича давлат қўмитаси эълон қилган янги йўриқномада яқини ўлганларнинг азада бақириб йиғлаши¸ ëки йиғичиларни ëллаши тақиқланди.

Диний қўмита шунингдек азада қора кийишни ҳам тақиқлаб¸ тожикистонликларга мотам маросимларида ота-боболаридан қолган кўк чопон кийишни тавсия қилди.

“Миллий анъаналаримиздан келиб чиқиб¸ азада қора кийим кийиш тақиқланади”¸ дейилади расмий мантда жумладан.

Қўмита матбуот котибининг билдиришича¸ эълон қилинган йўриқнома қонун кучига эга ва унга амал қилмаганлар қонун олдида жавоб берадилар.

Бундан аввал тожик расмийлари исломий экстремизм ва фундаментализм рамзи сифатида кўрилаëтган аëлларнинг узун қора кийим ва ҳижобларини ҳам тақиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG