Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:31

Коррупцияда айбланиб 10 йилга қамалган Қозоғистон собиқ Бош вазири икки йилда озодликка чиқди


Қозоғистон собиқ Бош вазири Серик Ахметов суд залида.

Қозоғистон собиқ Бош вазири Серик Ахметов 21 сентябрь куни озодликка чиқарилди.

Қарағанда область суди 6 сентябрь куни Ахметовга берилган қамоқ жазосини 21 сентябрдан бошлаб “эркинликни чеклаш” шартли жазосига ўзгартириш ҳақида қарор чиқарган эди.

59 яшар Ахметов 2015 йил декабрида катта миқдордаги коррупцияда айбланиб¸ 10 йилга қамалган эди.

Аввалига ўзининг айбсиз эканини таъкидлаган Ахметов 2016 йилда гуноҳига иқрор бўлиб¸ президентдан кечирим сўрагандан сўнг унга берилган қамоқ жазоси икки йилга қисқартирилган эди.

Январь ойида Ахметовга берилган қамоқ муддати президент Назарбоев эълон қилган амнистия бўйича яна бир йилу 7 ойга қисқартирилган эди.

Асли қарағандалик Ахметов 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон Бош вазири бўлган.

XS
SM
MD
LG