Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:23

Европа Кенгаши: Навальний сайловда қатнашишига изн берилиши керак


Алексей Навальний Мурманск шаҳрида тарафдорлари билан учрашув чоғида.
Алексей Навальний Мурманск шаҳрида тарафдорлари билан учрашув чоғида.

Европа Кенгашининг қарор чиқарувчи органи - Министрлар Қўмитаси Россия расмийлари мухолифатчи Алексей Навальний ҳуқуқларини бузаётганини айтди. Шунингдек, қўмита Москвани Россия президенти сайловида Навальнийга ўз номзодини кўрсатишига йўл очиб беришга чақирди.

21 сентябрь куни Министрлар Қўмитаси Навальний Россия суди чиқарган “адолатсиз” қарор туфайли азият чекаётганини таъкидлади. 2016 йилнинг февралида Европа инсон ҳуқуқлари суди Навальнийнинг одил судловга бўлган ҳуқуқи бузилган, деб топган эди.

Россия Адлия вазирлиги қўмитани ўз хизмат доирасидан чиқишда ва 2018 йилга белгиланган сайлов олдидан Россия расмийларига босим ўтказишга уринишда айблади.

Россия суди Навальнийни молиявий жиноятларда айбдор деб топган. Россия расмийлари мухолифатчи судлангани учун сайловда номзод бўла олмаслигини айтиб келади.

Навальнийнинг ўзи эса унга қўйилган айбловлар сиёсий мақсадларни кўзлашини таъкидлаб келади.

2018 йилги саловда жорий президент Владимир Путин яна ғолиб чиқиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG