Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:12

Руҳоний Эрон ўз ракета дастурини давом эттиришини билдирди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ўз ракета дастурини ва умуман мамлакатнинг ҳарбий қудратини оширишни давом эттиришини таъкидлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳронни “хавфли ракеталар” ишлаб чиқаришни тўхтатишга чорлаб келади.

22 сентябрь куни 1980-1988 йиллардаги Эрон-Ироқ уруши муносабати билан ўтказилган парадда Руҳоний:

- Биз ўз ракета отиш қобилиятимизни кучайтирамиз. Ўз мамлакатимизни мудофаа қилиш учун ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз, деди.

Президент Трамп 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида Эронни терроризмни қўллашда айблади ва мамлакат ҳукуматини “коррупцияга боган диктатура”, деб атади.

Трамп, шунингдек, БМТга аъзо давлатларни Эронга қарши қаттиқ туришга чорлади:

- Биз қотил тузум ўз беқарорлаштирувчи ҳаракатларини давом эттиришига йўл қўйиб бера олмаймиз.

Президент 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни назарда тутиб, келажакда ядровий дастур қуришга қайта замин яратадиган келишувга АҚШ амал қила олмаслигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG