Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:52

Москвада Ленин ва Сталин бюстлари ўрнатилган хиёбон очилди


“Ҳукмдорлар хиёбони”га қўйилган Сталин бюсти.

Жума куни Москвада Совет даври давлат раҳбарларининг бюстлари қўйилган “Ҳукмдорлар хиёбони” ("Аллея Правителей") аталмиш хиёбон очилди. Хиёбоннинг очилишида Россия маданият вазири Владимир Мединский қатнашиши аввалроқ хабар қилинган эди.

Ленин, Сталин, Хрушчев, Брежнев, Андропов ва Черненколарнинг бюстлари қаторида ҳали ҳаёт Михаил Горбачёвнинг ҳам бюсти “Ҳукмдорлар ҳиёбони”дан жой олган.

Ижтимоий фикрни ўрганиш Россия маркази маълумотларига қараганда, россияликларнинг 62 фоизи Сталиннинг муваффаиятлари абадийлаштирилиши тарафдори эканлигини билдирган.

Либерал фикрли таҳлилчилар Россияда Сталинга нисбатан аҳолининг муносабати кейингийилларда илиқлашаётганини, бу Путин юритаётган сиёсат маҳсули эканлигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG