Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:49

Суд Саакашвилини Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбли деб топди


Украинанинг Львов вилояти маҳкамаси Одесса вилоятининг собиқ губернатори ва Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбли деб топди.

Суд қарори билан Саакашвили 3400 гривен (қарийб 130 АҚШ долларилик) жарима тўлаши керак.

Сиёсатчи маҳкама мажлисида қатнашмади.

"Интерфакс-Украина" хабарига кўра, Саакашвили Черкасск вилоятида аҳоли вакиллари билан учрашувда бўлган.

Июл ойи оҳирида Украина президенти Петро Порошенко Саакашвилини украин фуқаролигидан маҳрум этди.

Саакашвили Грузияда унга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақда вақтида билдирмагани бунга сабаб қилиб келтирилди.

10 сентябр куни сиёсатчи юзлаб тарафдорлари қуршовида Полша – Украина чегарасини кесиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG