Линклар

Трамп Шимолий Корея раҳбарини "худкушликка чиққан ракета одам", деб атади


АҚШ президенти Доналд Трамп, агар Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Ли Ёнг Ҳонинг БМТдаги нутқи ҳукумат қарашларини ифодаласа, бу вазир ва давлат раҳбари Ким Жонг Ун "бу кетишда узоққа боролмайди", деб баёнот берди.

"Ҳозиргина Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирининг БМТдаги нутқини эшитдим. Агар, у кичкина Ракета одамнинг фикрларини тилга келтирган бўлса, у ҳолда улар узоққа боролмайди", деб ёзди Твиттер саҳифасида Трамп.

Пайшанба куни Нью-Йоркда БМТ сессиясида чиқиш қилган Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо АҚШ президентини "руҳан носоғлом, кибру ҳавога берилган" ҳамда "халқаро майдонда тинчлик ва ҳавфсизликка таҳдид солаётган" одам, деб таърифлади.

Бунга жавобан Трамп, Шимолий Корея раҳбарини, "худкушлик миссияси"га йўл олган "ракета одам", деб атади.

Жанубий Кореянинг Ренхап ахборот агентлиги хабарига кўра, Ли Ен Хо Пхеньян АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея АҚШга ёки унинг иттифоқчиларига ҳужум қиладиган бўлса, йўқ қилиниши ҳақидаги огоҳлантиришига жавобан Пхеньян водород бомбасини қўллаши мумкинлигини айтган.

XS
SM
MD
LG