Линклар

Германия парламент сайловида яна Ангела Меркел ғалаба қозониши кутилмоқда


24 сентябр куни Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда ва унда канцлер Ангела Меркелнинг тўртинчи бор ғалаба қозониши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу сайловда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг илк бор ўнг-қанот партия вакилларининг парламентга кириши кутилмоқда.

12 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келаётган Ангела Меркел бошчилигидаги Насроний-демократик партия ва Бавария насронийлар жамияти иттифоқи сайловолди сўровларида 34-37 фоиз овоз тўплаб, етакчилик қилди.

Меркелнинг блокидан кейинги ўринда ижтимоий сўровларда 21-22 фоиз овоз тўплаган Социал-демократлар партияси турибди.

Германия учун муқобил ўнг-қанот партияси эса, мамлакатнинг кейинги 80 йиллик тарихида илк бор, сайлов олдидан ўтказилган ижтимоий сўров иштирокчиларининг 10-13 фоиз овозини тўплади.

XS
SM
MD
LG