Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:51

Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф судланмоқда


Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф
Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф

Коррупцияда айбланаётган Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифнинг иши бўйича суд жараёни бошланди.

26 сентябрь куни Шариф Исломобод судида кўрсатма берди. Шариф ўз мулкини яширгани аниқланиши ортидан жорий йилнинг 28 июлида Покистон Олий суди уни ишдан олган эди.

Суд бошланишдан бир кун аввал Шариф Лондонда даволанаётган турмуш ўртоғи олдидан Покистонга қайтди.

Судда Шариф тарафдорлари унинг айбсиз эканини айтиб ҳайқиришди.

Суд Шарифнинг икки ўғли, қизи ва куёвини кейинги ҳафта судга олиб келишни буюрди.

Ой бошида собиқ бош вазирга коррупция билан боғлиқ 3 та айблов эълон қилинган. Шариф иши бўйича суд 2 октябрь куни қарор чиқариши кутилмоқда.

Шарифга қўйилган айбловлар орасида у 1990 йилларда қўл ургани айтилаётган қонунбузарликлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG