Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:51

Оқ Уй: Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга уруш эълон қилгани йўқ


Оқ Уй расмий вакили Сара Сандерс

Бу ҳақда 25 сентябрь куни Оқ Уй расмий вакили Сара Сандерс баёнот берди.

“Биз Шимолий Кореяга уруш эълон қилганимиз йўқ ва очиғи, бу куракда турмайдиган гапдир”, деди Оқ Уй вакили.

Олдинроқ Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пхеньянга нисбатан қилган огоҳлантирувини “уруш эълон қилиш”, деб баҳолаган эди.

-Қўшма Штатлар бизга уруш очганидан келиб чиқиб, биз жавоб чораларини кўриш ҳуқуқига эга бўлдик. Жумлдан, Американинг бомбардимончи самолётларига, ҳатто улар бизнинг ҳаво чегарамиз ҳудудига кирмаган бўлса ҳам, ўқ узиш ҳуқуқига, -деди Ли Ён Хо 25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши пайтида.

Дональд Трамп БМТда 19 сентябр куни сўзлаган нутқида: "Қўшма Штатларда куч ҳам, чидам ҳам кўп. Бироқ ўзини ёки иттифоқчиларини мудофаа қилиш зарурати пайдо бўлиб қолса, бизнинг Шимолий Кореяни йўқ қилишдан бошқа чорамиз қолмайди", деб айтган эди.

Бунга қадар Шимолий Корея АҚШ ва Японияга қарши ракета синовларини ўткизган ва Вашингтонга Шуам оролларига зарба бериш билан таҳдид қилганди.

XS
SM
MD
LG