Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:56

АҚШ мудофаа вазири ва НАТО бош котиби кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди


АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис (чапда) ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис (чапда) ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Қобулга кутилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда НАТОнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси матбуот котиби билдирди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги 27 сентябрь куни Мэттис ва Столтенберг Қобул аэропортига келиб қўнганидан кейин бир неча соат ўтиб, аэропортга олти ракета билан ҳужум қилинганини билдирди.

Ҳужумлар туфайли жабр кўрганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳужум учун масъулиятни эса ҳали ҳеч ким бўйнига олгани йўқ.

Капитан Уильям Салвиннинг билдиришича, Мэттис ва Столтенберг Афғонистон президенти Ашраф Ғани, АҚШ қўмондонлари ва аскарлари ҳамда афғон кучларига кўмаклашаётган НАТО миссияси аъзолари билан учрашади.

Икки расмий, шунингдек, АҚШ элчихонасида бир неча учрашув ҳамда Ғани билан бирга матбуот анжумани ўтказади.

Учрашувлар давомида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистон бўйича ўтган ойда эълон қилган янги стратегия муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Янги стратегияга биноан, АҚШ Афғонистон ҳарбийлари малакасини ошириш учун қўшимча 3 минг нафар аскар жўнатади. Ҳозирда мамлакатда 11 минг америкалик ҳарбий бор.

Аммо танқидчилар қўшимча ҳарбийлар катта муваффақият қозона олмаслигини айтмоқда. Бундан аввал мамлакатда тўқнашувлар авжига чиққан пайтда ғарблик ҳарбийлар сони 100 мингга етган эди.

XS
SM
MD
LG