Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:46

Навальний: Петербург расмийлари тарафдорларим билан учрашишимга изн бермаяпти


Алексей Навальний Омск шаҳрида тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.
Алексей Навальний Омск шаҳрида тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.

Санкт-Петербург шаҳри расмийлари мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўз тарафдорлари билан учрашиш тўғрисидаги сўровини бир неча бор рад этгани тўғрисида мухолифатчининг ўзи баёнот берди.

27 сентябрь куни Навальний ўз веб саҳифасида расмийлар унга фақат шаҳар четида йиғин ўтказишга рухсат бергани, тавсия қилинаётган жойлар етарлича катта эмаслиги ҳақида ёзди.

Шаҳарнинг Қонунлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича қўмитаси расмий вакили Андрей Краснов “Эхо Москви” радиоси билан суҳбатда Навальний тарафдорларини “провокаторлар” дея таърифлаб, улар шаҳар марказида учрашишлари шарт эмаслигини айтди.

Навальний расмийларга сўнгги марта шаҳар марказида йиғин ўтказишга рухсат сўраб мурожаат қилишини билдирди.

Мухолифатчи агар яна рад жавобини олса, йиғинни шаҳар майдонларидан бирида ўтказмоқчи.

Алексей Навальний 2018 йилда ўтадиган Россия президенти сайловида президентликка номзод сифатида қатнашажагини эълон қилган. У Россия бўйлаб тарафдорлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG