Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:11

Playboy журнали асосчиси Хью Хефнер 91 ёшда вафот этди.


Хью Хефнер, 2006 йил, 2 июнда Римда олинган сурат.

Playboy журнали асосчиси Хью Хефнер чоршанба куни 91 ёшда вафот этди.

Журнал эълон қилган билдирувда ёзилишича, Хефнер ўз уйида ўз ажали билан вафот этган.

Билдирувга кўра, Хефнер ўлими арафасида яқинлари қуршовида бўлган.

Хефнер эркакларга мўлжалланган Playboy журналига 1953 йил Чикаго шаҳрида асос солган. Журнал фаолиятини йўлга қўйиш учун 8 минг доллар миқдорида қарз олган.

Журналнинг илк нашри муқовасида Голливуд супер юлдузи Мэрилин Монро сурати чоп этилган.

Журналда илк маротаба танаси бўёқ билан безатилган яланғоч аёллар расмлари ва қизиқарли мақолалар ёнма-ён чоп этилган.

Жинсий ҳаёт мавзусидаги ошкора ва самимий мақолалари билан ажралиб турган журнал тез орада кенг шуҳрат қозонган.

Хефнер айш-ишратни хуш кўрган шахс ўлароқ танилган бўлса-да, интеграция, ирқлараро алоқалар ва сўз эркинлиги каби жиддий масалалар учун ҳам курашган.

XS
SM
MD
LG